Линклар

Пахтачи халқ кашфиëтлари

  • Садриддин Ашур

Бугун Ўзбекистон вилоятларидаги акса бозорлар эшигига катта қулф солинган.

Бугун Ўзбекистон вилоятларидаги акса бозорлар эшигига катта қулф солинган.

Аксар мусулмон давлатларида бозор ва дўконлар рўза маҳали қош қорайганда¸ яъни ифторликдан кейин очилса¸ бундай манзарани Ўзбекистонда рамазон эмас¸ балки пахта мавсумида кўриш мумкин. Ҳамма пахта теримига сафарбар қилингани учун бозорлар ҳам ёпилган.

Пахта билан бозор деган тушунчалар мазмун жиҳатидан аслида бир-бирини тўлдирадиган сўзлару, лекин бугун улар Ўзбекистонда бир-бирига қарама-қарши тушунчага айланган кўринади.

- “Ҳамма пахта йиғим-теримига. Бозор 19.00 дан 06.00 гача ишлайди” деган ëзувларни осиб қўйишган¸ дейди фарғоналик Баҳромжон.

Бундай ёзувлар Фарғона вилоятидаги барча бозорларнинг темир дарвозаларига ёпиштириб қўйилган бўлса-да¸ савдогар ҳам харидор ҳам яна бир йўлини топади.

- Савдога ўрганган халқ бозор ичкарисида бўлмаса ҳам унинг чекка жойларида¸ кўчаларда савдо ишларини амалга оширмоқда. Бундан бозор ходимлари¸ албатта¸ норози¸ дейди Баҳромжон.

Хўш, маҳаллий ҳокимият кўчада ҳам бўлса оз-моз савдо қилишга рухсат берибди, яна нимага норози бўлар экан, бу бозорчилар?

- Чунки бозор четидаги кўчаларда¸ йўл четларида сотишса ҳам пахта учун ҳар бир сотувчидан 2000 сўмдан пул йиғишаяпти¸ дейди Баҳромжон.

Бозордаги сотувчилардан 2000 сўмдан йиғилаяпти. Нега? Пул билан пахта кўпайиб қолармиди? Уни ахир териш керакку? Сиз ҳам ажабландингиз. Шошманг, масаланинг ечими бу ёқда экан.

- Пахтага бормагандан кейин ҳеч бўлмаса пахта пулини берсин қабилида шундай қилишаяпти. Лекин барибир сотувчилар ўзларининг ўринларига 3000-5000 сўмдан мардикор аëл ëки эркакни ëллаб¸ ҳокимиятнинг рўпарасидан транспорт келиб пахта йиғим-теримига олиб кетаяпти. Мардикор аëл ва эркаклар бозорчилар учун пахта териб беришаяпти¸ дейди Баҳромжон.

Бу Риштон туманида бўлаётган гаплар. Лекин ҳозир Ўзбекистоннинг ҳамма жойида хўроз бир хил қичқираëтган кўринади. Жиззахнинг Дўстлик туманида яшовчи Каримжон ҳам бозорлар бир ойдан буён ёпилганини, бозорчилар пахта термими учун ўз ўрнига одам ёллаётганини гапиради.

Каримжон: Автостанция ëпилган¸ эрталаб бозорлар ëпилади.

Озодлик: Бозорни ëпгани билан¸ кўчадаги одамларни пахтага ҳайдагани билан бозордаги одамлар пахтага борадими?

Каримжон: Анча-мунча боради.

Озодлик: Бозорчилар пахтага борадими? Бориб пахта терадими?

Каримжон: Бозорчилар энди унчалик термайди. Ўрнига одам чиқариб тердиради. Бир хиллар кунига 3000¸ бир хиллар 4000 га чиқаради.

Озодлик: Ўзи чиқмаса¸ ўрнига битта одам чиқариши керак шундайми?

- Ҳа¸ ўрнига чиқарадида. Чиқармаса¸ ўзи териб бериши керак¸ дейди Каримжон.

Бугун Ўзбекистонда ҳамма пахтакор, ўқувчию талаба ҳам, шифокору ҳайдовчи ҳам. Оддий хизматчи ҳам, электр чироқчи ҳам.

Қорақапоғистоннинг Қоликўл туманидаги касб-ҳунар коллежи талабаси эса кам пахта тергани учун домлалардан калтак еяётгани ҳақида гапирди:

- Хўш¸ нима қиламиз? Борамиз. Тушгача тера олсак¸ беш кило терамиз. Кейин устозлардан гап эшитамиз ëки таëқ еймиз. Шу билан чала-пула обед қиламиз. Тушдан сўнг яна теришга ҳаракат қиламиз. Шу билан кеч бўлади. Яна устозлардан калтак еймиз. Шунақа қилиб қайтамиз.

Озодлик: Устозлардан калтак еймиз¸ деяпсиз. Пахта бўлмаса¸ нимага калтак ейсизлар?

- Улар унақа нарсани тушунмайдида. Норма дейди¸ дейди Қорақапоғистоннинг Қоликўл туманидаги касб-ҳунар коллежи талабаси.

Аммо талаба билан талабанинг фарқи бор. Оддий касб-ҳунар коллежи талабаси ҳам пахтага бориб¸ ҳам калтак еëтган бўлса¸ Ўзбекистонда қонун ва тартиб ўрнатувчиларнинг янги авлоди - бўлажак милиционерлар пахтанинг оғир меҳнатидан қутулишнинг ўзбек тўраларига ярашгудек йўлини топишибди.Бу ҳақда Жиззахлик инсон ҳуқуқи фаоли Мамиржон Азимов тарқатган хабарда шундай дейилган:

“Тошкентдаги милиция академияси курсант ва ўқитувчилари (лейтенантдан генералгача) Жиззах вилоятининг Арнасой тумани Қозоғистон совхозига пахта теримига олиб келинган. Пахта теримига келган курсант ва ўқитувчилар ўзлари пахта термасдан ўрниларига махаллий аҳолини ёллайди ва маҳаллий аҳолига терилган 1кг пахтага 150-200 сўмдан нақд пул тўламоқдалар. Ҳозир маҳаллий аҳолининг боласидан қарисигача милиционерлар ўрнига пахта теришаяпти”.

Мана буни “эврика” деса бўлади. Ҳали Ўзбекистоннинг ҳеч қайси жойида пахта теримига 150 сўм пул берилгани йўқ. Мелиса ҳам хурсанд¸ халқ ҳам хурсанд. Бу икки қатлам хоҳишларида ҳали бундай уйғунлик шу пайтгача кузатилмаган эдиëв.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG