Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:18

Эртага нима бўлади?


БМТ ходимлари яшаб турган Кобулдаги меҳмонхонада содир этилган портлаш учун масъулиятни Толибон ҳаракати зиммасига олди.
БМТ ходимлари яшаб турган Кобулдаги меҳмонхонада содир этилган портлаш учун масъулиятни Толибон ҳаракати зиммасига олди.

11 киши нобуд бўлди, 9 киши яраланди. Кобул шаҳридаги БМТ ходимлари яшаб турган чоғроқ меҳмонхоналардан бирига қилинган ҳужум ана шундай аянчли якунланди.

Меҳмонхонага бостириб кирган ҳарбий кийимдаги босқинчилар қурбонларидан 5 нафари БМТ ходимлари, қолганлари маҳаллий афғонлар эди.

28 октябр тонггида амалга оширилган бу ҳужум Афғонистон президенти сайловининг 7 ноябрга режалаштирилган иккинчи босқичи арафасидаги хавфсизлик билан боғлиқ ташвишларни янада кучайтирди.

БМТ бош котиби Бан Ки Мун Кобулда амалга оширилган ҳужумни кескин қоралади:

- Эзгу миссиямизни тўхтатишга бизни ҳеч ким мажбур қила олмайди. Афғонистон халқини бугун ҳам, эртага ҳам қўллаб-қувватлайверамиз.

Албатта, хавфсизликни таъминлаш йўлидаги чораларни қайта кўриб чиқамиз, қолаверса, бу ишни мунтазам қилиб келаяпмиз ҳам. Ходимларимизни ҳимоя қилиш учун барча тадбирларни кўрамиз, деди Бан Ки Мун.

Бош котибга кўра, меҳмонхонага ҳужум қилинган вақтда БМТ ваколатхонасида ташкилотнинг 25 ходими, жумладан, Сайловга кўмак кўрсатиш БМТ гуруҳининг 17 аъзоси бўлган. Халқаро ташкилотнинг 5 ходими ўққа учган, 9 киши яраланган.

-Бугун ҳаётидан кўз юмганлар Афғонистонга ўқ отар қурол билан эмас, балки ундан ҳам кучлироқ қурол билан – умид қуроли билан борган эди. Афғонистонда ҳам яхши ҳаёт бўлади, деган умид билан, Афғонистон халқига фаровон келажакни қуришига ёрдам беришга тайёрлик ҳисси билан борган эди,- деди Бан Ки Мун.

Толибон вакили амалга оширилган ҳужум учун масъулиятни ҳаракат зиммасига олар экан: “Мазкур акт 7 ноябрга режалаштирилган сайловни бузиш йўлида ташланган биринчи қадам”, деди.

БМТ вакиллари Афғонистон президенти сайловини ўтказишга кўмак кўрсатмоқда.

Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи таҳличиси, "Washington Post" газетаси Кобул бюросининг собиқ раҳбари Кандес Рондюкснинг фикрича, 28 октябр кунги ҳужумдан сўнг БМТ ўз ходимларини Афғонистондан чақириб олмайди, бироқ ҳужум ташкилот фаолиятига келажакда қаттиқ таъсир қилади.

- Менимча, бу воқеа ходимларнинг ташқарига, жойларга чиқишига таъсир қилади. Кобулда яшайдиганланинг кўпчилиги хавфсизлиги чекланиши ҳам аниқ, деди Рондюкс.

Унинг фикрича, Афғонистонда хизмат қилаётган барча чет элликлар одам ўғирлаш авжига чиққан 2008 йилдагидан ҳам ҳушёрроқ бўлишга интиладиган бўлиб қолади. Кечаги фожеа БМТнинг Афғонистонга кўмак миссияси ходимлари кайфиятига ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди.

- “Нима қилиб юрибман бу ерларда, кундан кун баттар-ку”, дейдиганлар кўпаяди, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларда ишлаётган маҳаллийларга эса, 28 октябр кунги ҳужум ўзларини қанчалик хавф остида қолдираётганиларини яна бир бор эсларига солади, дейди Рондюкс .

Унинг фикрича, сайловнинг иккинчи босқичи ўтадиган 7 ноябргача яна кечагига ўхшаш воқеалар содир этилиши, шу кунлардаги бошбошдоқликдан нафақат Толибон, балки кейинги йилларда анча кучайган жиноят олами ҳам "фойдаланиб қолиши" мумкин.
XS
SM
MD
LG