Линклар

Халқаро ташкилотлар норозилик билдирдилар


Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Европа иттифоқининг Ўзбекистонга қарши сўнгги санкциясини бекор қилганидан қаттиқ норози эканликларини билдирдилар.

Ҳюман Райтс Вотч, Чегара билмас мухбирлар ва Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳининг баёнотларида Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг қарори Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари оммавий равишда бузилаётганига қарамай қабул қилингани таъкидланган.

Ўзбекистонга нисбатан қурол-аслаҳа эмбаргоси бекор қилингани тўғрисида сешанба куни эълон қилинди.

Бу ва ўтган йили бекор қилинган бошқа бир санкция расмий Тошкент Андижон қирғини юзасидан халқаро текширув ўтказишга рухсат бермаганидан сўнг жорий этилган эди.
XS
SM
MD
LG