Линклар

БМТ Бош котиби террор ҳужумини қоралади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Покистоннинг Пешавор шаҳри бозорларидан бирида чоршанба куни амалга оширилган террористик ҳуружни кескин қоралади.

Портлаш оқибатида 90 дан зиёд киши нобуд бўлди.

“Бундай шафқатсиз жиноятни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди”, дер экан, Бош котиб қурбон бўлганларнинг яқинлари ва Покистон ҳукуматига ҳамдардлик билдирди.

Пешавордаги портлаш АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон Покистонга етиб борганидан кўп ўтмай амалга оширилди.

АҚШ Покистон расмийларини террорчиларга қарши курашида тўла қўллаб-қувватлаяжагини билдирди давлат котиби.
XS
SM
MD
LG