Линклар

Эрон таклифни қабул қилиши кутилмоқда


Бугун Эроннинг ўз уранини чет элда бойитиши мумкинлиги тўғрисидаги халқаро ҳамжамият таклифига жавоб бериши кутилмоқда.

Эрон оммавий ахборот воситалари хабарларига қараганда, бу мамлакатнинг Атом энергияси халқаро агентлигидаги вакили Али Ашҳар Султония Теҳроннинг жавобини Венада тилга олинган агентлик раҳбари Муҳаммад ал-Барадейга топширади.

Хабарларга қараганда, Теҳрон ўзининг жузъий ўзгартишларини киритган ҳолда халқаро ҳамжамият таклифини қабул қилади.

Бугун, шунингдек, Атом энергияси халқаро агентлиги инспекторлари Эрондан Венага қайтишлари керак.

Улар Эроннинг Қум шаҳридаги ядровий объектни текширдилар.
XS
SM
MD
LG