Линклар

Обама янги қонунни имзолади


АҚШ президенти "нафрат асосида содир этилган жиноят" тушунчасини кенгайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Бундан буён Америкада бошқа шахсга жинси, жинсий ориентацияси ёки ногиронлигидан келиб чиқиб ҳужум қилиш ҳам "нафрат асосида содир этилган жиноят", деб баҳоланади.

Мазкур қонун ҳақида гапирар экан, президент Обама унинг кишиларни кимлиги, кўриниши, бировга ишқи ёки қандай ибодат қилиши билан боғлиқ тажовузлардан ҳимоя қилинганини таъкидлаб ўтди.

Қонунни Конгресс октябрнинг бошида қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG