Линклар

Эронга нефт маҳсулотлари экспорти таъқиқланмоқчи


АҚШ Конгресси Намоёндалар палатасининг халқаро масалалар қўмитаси Эронга қарши санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Ҳужжатда Эронга нефт маҳсулотлари экспортини таъқиқлаш назарда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳасини энди Намоёндалар палатаси ялпи мажлиси, сўнгра Сенат қабул қилиши керак.

Санкцияларни жорий этишдан мақсад Эронни ядровий қурол яратишда фойдаланиш мумкин бўлган бойитилган уран ишлаб чиқаришини тўхтатишга мажбур қилишдир.
XS
SM
MD
LG