Линклар

Майкл Жексон ҳақида филм намойиш қилинмоқда


Ер юзидаги 18 мамлакат киноэкранларига Майкл Жексон ҳаётининг сўнгги ойлари тўғрисида ҳикоя қилувчи ҳужжатли филм чиқарилди.

This is it фильми (ўзбекчага "Тамом-вассалом", деб ўгирса ҳам бўлади) поп мусиқа қиролининг Лондонда ўтказилиши режалаштирилган бир неча ўн концертига тайёргарлик жараёни тўғрисидадир.

Жексоннинг Лондон концертлари ҳам This is it деган ном билан ўтказилган бўлур эди.

Майкл Жексон жорий йилнинг 25 июнида меъёридан кўп ичилган доридан заҳарланиб вафот этди.
XS
SM
MD
LG