Линклар

Клинтоннинг Покистон сафари давом этмоқда


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Покистон сафарини давом эттирмоқда.

Бугун Ҳиллари Клинтон Лаҳор шаҳрида маҳаллий масжидлардан бирига ташриф буюриб, Лаҳор универститети талабалари билан учрашди.

АҚШ Давлат котибининг Покистон сафари хавфсизлик чоралари кучайтирилган бир шароитда амалга оширилмоқда.

Клинтон сафари бошланган чоршанба куни Покистоннинг Пешавор шаҳрида кучли портлаш содир этилди. Сўнги маълумотларга кўра, бу портлашда камида 105 киши нобуд бўлган, 200дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олган.

Ҳиллари Клинтон ўзининг уч кунлик ташрифидан асосий мақсад икки давлат муносабатларида янги саҳифа очишдан иборат эканини билдирди.

Бироқ аксар танқидчиларга кўра, АҚШ асосан Ал-Қоида ва толибонга қарши курашда Покистон таянчини қозониш истагида.
XS
SM
MD
LG