Линклар

Бағдодда ҳибсга олишлар бошланди


Ироқда якшанба кунги Бағдод портлашларига алоқадорликда гумон қилинган хавфсизлик кучларининг 60дан зиёд ходими қўлга олинди.

Ироқ армияси матбуот котиби генерал Қосим Аттанинг Ассошиэйтид пресс агентлигига билдиришича, қўлга олинган ходимлардан 11 нафари хавфсизлик кучларининг юқори лавозимли расмийлари бўлган.

Бағдодда содир этилган бу портлашлар сўнгги икки йил давомида Ироқда энг кўп талофот кўрилган хуружлардан бири бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, ҳукумат бинолари олдида содир этилган иккита портлаш оқибатида 153 киши нобуд бўлган, 500дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олган.

Айни пайтда Ал-Қоидага алоқаси борлиги тахмин қилинадиган суннийларнинг “Ироқ ислом давлати” гуруҳи Бағдоддаги портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олган бўлса-да, расмийлар хавфсизлик кучларини ҳам эътиборсизликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG