Линклар

АҚШ расмийси Москвага сафар қилди


АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жэймс Жонс Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан сўзлашув ўтказди.

Учрашувда ҳар иккала давлат ихтиёрида қолаётган ядровий қурол арсеналини қисқартириш масаласи муҳокама қилинди.

Лавров билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг Жеймс Жонс томонлар бир қатор муҳим масалалар юзасидан фикр алмашганларини ҳам қўшимча қилди.

АҚШ расмийсининг эндиликда Россия Хавфсизлик кенгаши Бош котиби Николай Патрушев билан учрашиши кутилмоқда.

Айни пайтда Россия ва АҚШ ядровий қуролларни назорат қилиш бўйича 1991 йил қабул қилинган ва жорий йилнинг декабр ойида амал қилиш муддати тугайдиган СТАРТ-1 битими ўрнини боса оладиган келишув юзасидан сўзлашувлар олиб бормоқдалар.
XS
SM
MD
LG