Линклар

Афғонистонда қўшимча сайлов участкалари очилади


Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси келаси ой ўтказиладиган президент сайловининг иккинчи давраси учун қўшимча сайлов участкалари ташкил этилишини маълум қилди.

Мустақил сайлов комиссияси раиси ўринбосари Зикриё Баракзойнинг айтишича, 7 ноябр кунги сайлов учун мамлакат бўйлаб жами 6322 та сайлов участкаси ташкил этилади. Маълум бўлишича, 20 август куни бўлиб ўтган сайловнинг биринчи даврасида Афғонистон бўйлаб 6167 та сайлов участкаси фаолият юритган.

БМТ ҳомийлигида тузилган сайлов юзасидан Шикоятларни ўрганувчи махсус қўмита 20 август кунги сайловда берилган овозлардан бир миллионга яқинини бекор қилган эди.

Президент сайловининг иккинчи даврасида амалдаги президент Ҳамид Карзай ва собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўзаро куч синашадилар.
XS
SM
MD
LG