Линклар

Тошкент Бишкек билан олди-сотди қилмоқчи


Ўзбекистон ва Қирғизистон 1 ноябрдан бошлаб электр энергиясини бир-биридан сотиб олишни режаламоқда.

Бу ҳақда КазТАГ ахборот агентлиги Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага таяниб хабар тарқатди.

Агентликнинг билдиришича, октябр ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари электр энергиясини етказиб беришнинг янги тамойиллари борасида келишув имзолаганлар. Унга мувофиқ томонлар бир-бирига етказиб бераётган электр энергияси учун, жумладан, энегия транзити учун ҳам бир-бирларига ҳақ тўлайдилар.
XS
SM
MD
LG