Линклар

Эрон Ғарб таклифига жавоб қайтарди


Эрон ядровий дастур атрофидаги вазиятни ҳал этишга оид Атом энергияси халқаро агентлигининг таклифларига расман жавоб қайтарди.

Эрон ахборот агентликларининг билдиришича, Эроннинг Атом энергияси халқаро агентлигидаги вакили Али Ашҳар Султония расмий Теҳрон жавобини бугун Венада БМТ агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадейга тақдим қилган.

Эрон агентликлари Султониянинг “Теҳрон ўз жавобида халқаро агентликдан мазкур келишувга техник ва иқтисодий ўзгартишлар киритишни сўради”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Атом энергияси халқаро агентлиги таклиф қилаётган келишувга мувофиқ Эрон ўзининг кам тўйинтирилган уранини қайта ёнилғига айлантириш учун Россия ва Францияга юборади.

АҚШ, Россия ва Франция ушбу келишувга ўз розилигини билдириб бўлган.
XS
SM
MD
LG