Линклар

logo-print

Обама АҚШ ҳарбийлари билан видолашди


Жорий ҳафта давомида Афғонистонда рўй берган зўравонликларда ҳалок бўлган америкалик 15 нафар аскар ва 3 расмийнинг жасади АҚШга келтирилди.

Делавер штатидаги АҚШ ҳарбий базасида ўтказилган махсус тадбирда мамлакат президенти Барак Обама ҳам иштирок этди.

Айни пайтда Барак Обама етакчилигидаги АҚШ ҳукумати Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш масаласини муҳокама қилмоқда.
XS
SM
MD
LG