Линклар

logo-print

Боснияда собиқ полициячилар қўлга олинди


Боснияда 1995 йилги Сребреница қатлиомида иштирок этишда гумон қилинган уч нафар собиқ полициячи қўлга олинди.

Босния прокуратураси матбуот котиби Борис Грубешич сўзларига кўра, собиқ полициячилар чоршанба куни қўлга олинган ва улар Босния шарқида содир этилган ҳунрезликларга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Босния сербларининг хавфсизлик кучлари 1995 йилда Сребреницада 8000 мусулмонни қатлиом қилган эди.
XS
SM
MD
LG