Линклар

logo-print

Эркин микрофон - Камбағаллик айб эмас!

  • Садриддин Ашур

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

дейди 29 октябр куни Озодликка сим қоққан сурхонликлардан бири. Унга кўра¸ ҳукуматнинг бир неча ойдан бери пенсияларни бермаëтгани куни шунга қараб қолган ночорлар ҳолини янада ночорлаштирган.

“Бир хотин, уч бола ва 100 минг сўм пенсия. Шу ҳам йўқ.”

Ўзбекистондаги нақд пул тақчиллиги¸ айниқса кам таъминланган оилаларни жуда қийин аҳволга солиб қўйди. Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидан қўнғироқ қилган Раҳмонжон биринчи гуруҳ ногирони, кўзи ожиз, уч нафар фарзанди бор. Лекин у икки ойдан буён пенсия ололгани йўқ. Бундан эса¸ шундоқ ҳам зўрға кун кечириб келган оиланинг аҳволи янада оғирлашган.

Раҳмонжон: Биласизми¸ бизда ажойиб-ажойиб воқеалар бўлаяпти. Сабаби¸ мана именно Сариосиë туманининг пенсия бўйича масалалари охирги вақтда жуда-жуда оқсаб қолди. Тўрт ойдан бери десам янглишмайман¸ оқсашлар бўлаяпти. Икки ойга оқсаб кетди. Мана сентябр¸ октябр. Вообше нолда бу.

Озодлик: Сиз ўзингиз ҳам пенсия оласизми?

Раҳмонжон: Ҳа¸ мен биринчи гуруҳ ногирониман. Мана шу шароитдан келиб чиққан ҳолда мен радиога мурожаат қилмоқчи бўлдимда. Битта мен бу муаммога дуч келаëтганим йўқ. Умуман халқнинг дарди. Бораман¸ эшитаман. Чоллар¸ ëшлар кассанинг олдига ўтириб олиб¸ ғурбат қилиб ўтиришади.

Озодлик: Сиз қанча пенсия оласиз?

Раҳмонжон: 100 минг.

Озодлик: Уйланганмисиз? Болаларингиз борми?

Раҳмонжон: Ҳа¸ уйланганман. Учта фарзандим бор. Мана шу кўтарилгандан кейин 100 минг сўм пенсия оламан.

Озодлик: Демак¸ сизнинг қараб қолганингиз 100 минг сўм пенсия пули.

Раҳмонжон: Ҳа.

Озодлик: Мана икки ойдан бери ололмаëтган экансиз. Тирикчилик қандай бўлаяпти?

Раҳмонжон: Камбағаллик айб эмас¸ дейдику. У ëғини ўзингиз тушуниб олаверинг. Шунақа гаплар.

Озодлик: 100 минг ҳозирги нарх-навода беш кишига ҳеч нарса бўлмайдида¸ тўғрими?

Раҳмонжон: Тўғри. Мана ўйлаб кўринг¸ болалар нафақасига бериладиган маблағ бундан ҳам камда. Шу билан тирикчилик қиладиган инсонларни биламан. Ўшалар ҳам сабр-қаноат билан¸ Худога шукур қилиб¸ эртанги кунга умид билан яшашаяпти. Шулар ҳали тирик. Лекин қандай етказаяпти? Бунга ҳеч ким ишонмайди. Бу фантастика десамми¸ хуллас шунақа бир нарса.

Озодлик: Мана шу фантастикани айтиб берсангиз. Сизнинг қора қозонингизда нима қайнайди? Нима овқат ейсизлар?

Раҳмонжон: Шу шароитдан келиб чиққан ҳолда биринчи ўринда ҳеч нарса олмасам ҳам бир халта ун оламан. Бир халта ун нон қиламанми¸ хамирли овқат қиламанми¸ бир ой давомида менга етади. Қолгани топсам бўлади¸ топмасам йўқ.

Озодлик: Гўшт ейсизларми?

- Мана энди салқин тушдику. Энди озгина-озгина гўшт олиб келамиз. Сабр-қаноат¸ ишқилиб шахсан менга 100 минг сўм етади. Ҳозирча болаларим майдада. Иншооллоҳ¸ Худодан умидим бор¸ мен ҳам бир нарса қиларман. Худога шукур ота-онам бор. Улар ҳам “Фақат қорнингга ейсанми? Киймайсанми?” дейиши мумкин. Бир томондан мен барибир моддий ëрдам оламан. Давлат раҳбарларидан¸ тепада ўтирганлардан илтимос қилардим¸ шу томонларга назарларининг қирраларини ташласалар яхши бўларди¸ дейди Раҳмонжон.

“Бу автобус қаерга боради?”

Ўзбекистонда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 20 йил бўлди. Шу муносабат билан Озодлик радиоси бир қанча эшиттиришлар ҳозирлади. Айрим ўзбекистонликлар бу мавзуга ўз муносабатларини билдиришда давом этмоқда. Тошкентдан қўнғироқ қилган Мирсолиҳ аканинг айтишича, халқ билан муҳокама қилмасдан туриб, бирданига лотин алифбосига ўтилгани ўрта ва катта ёшдаги одамларни саводсиз қилиб қўйди.

- “Тилга эътибор – элга эътибор” деган эшиттириш бердингизларку. Ўзбек тили давлат тили бўлдию энди. 1990 йилгача ҳаммасини бизлар кирилл алифбосида ўқидикку бизлар. Шундан кейин лотин алифбосига ўтиб¸ ҳамма саводсиз бўлиб қолди. Ҳарфларни ўқиб бўлмайди. Шунақа бўлиб қолди. Шу тўғрисида ҳам бир эшиттириш қилиб берсангизлар. Керак бўлса тил бўйича шуғулланадиган мутахассисларни чақириб¸ шу халқдан сўраб қилинганми¸ сўрамасдан қилинганми. Кўпчилик олдин лотинча ëзаëтган эди¸ кейинчалик кириллча ëзадиган бўлди. Нимага деганда одамлар чиқмай қўйдида. Ëзувини ўқигунча остановкага келган автобус кетиб қолади. Ҳозир радио ҳам¸ телевидение ҳам лотин алифбосига ўтиб олган. Биз ўқий олмаяпмизда. Ўшанга эшиттириш бўлса¸ ўзгариш бўлиб қолармикан деган таклифда бу¸ дейди Мирсолиҳ ака.

“Тил билмасангиз Россияга борманг!”

Санкт Петербург шаҳридан қўнғироқ қилган Сарварбекнинг айтишича, ўзбекистонликларнинг Россияга олиб келиниб қул қилиб сотиб юборилишига биринчи навбатда Ўзбекистон чегарачилари айбдор.

Сарварбек: Мен маслаҳат берардим¸ чегарадан чиқадику улар¸ олиб келадиган одам самолëт билан олиб келмайди уни. Автобус билан ëки нима билан келишади улар. Чегарадан ҳеч қандай тўсиқсиз ўтиб кетилади. 60-70-100 та қилиб одамларни олиб¸ шундай чегарадан олиб чиқиб кетилади.

Озодлик: Демак¸ уларни Ўзбекистондан чиқаëтганда текшириш керак.

- Текшириб “Сен қаерга кетаяпсан? Нима учун кетаяпсан? Нима учун буларни олиб кетаяпсан?” деб сўраш керак. Беш-олти кишини эмас 60 кишини. Чегарадан олиб чиқиб кетгандан кейин хоҳлаган одамига уни сотиб юборади¸ дейди Сарварбек.

Иккинчидан¸ дейди Сарварбек, одамларнинг Россияда қул сифатида ишлатилишига уларнинг ўзлари айбдор. Сарварбек бу ўринда Россияга ишлагани келмоқчи бўлганларга ўз маслаҳатларини беради.

- Биринчидан¸ тилни билиш керак¸ тилни билсин. Ишга шошилишдан аввал тилни билсин. Иккинчи ўринда ¸ишни билсин. Ишни билгандан кейин ишга жойлаштирадиган одамни топсин. У тайинли одам бўлсин. Буларнинг олдиндан пулини олиб¸ топшириб кетадиган одам бўлмасин. Ишончли одам бўлсин¸ дейди Сарварбек.

******************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG