Линклар

Ўзбек жанггарилари қуршовда қолди


Айни дақиқаларда¸ Вазиристондаги ўзбек жанггарилари ватанига айланган Канигурам шаҳри ҳамма томондан тўлиғича ҳукумат кучлари томонидан қамал қилинган.

Айни дақиқаларда¸ Вазиристондаги ўзбек жанггарилари ватанига айланган Канигурам шаҳри ҳамма томондан тўлиғича ҳукумат кучлари томонидан қамал қилинган.

Покистон ҳукумат қўшинлари Вазиристондаги ўзбек жанггариларининг асосий қароргоҳи саналмиш Канигурам шаҳрини ишғол қилди. Бу ерни ватан тутган ўзбек жанггарилари тақдири ана шу амалиëт якунига боғлиқ бўлиб турибди.

29 октябр куни ëйинланган мазкур янгилик муносабати билан Озодлик саволларига жавоб қайтарган Покистон армияси матбуот котиби¸ генерал Атхар Аббос бу хабарни тасдиқлаш баробарида унинг айрим тафсилотларига ойдинлик киритди.

Генерал Атхар Аббос: Канигурам шаҳри ҳозирда ҳукумат қўшинлари томонидан тўлиғича қуршовга олинган. Аммо ҳозирча шаҳардаги кўча ва уларни жанггарилардан тозалаш ишлари бошланганича йўқ. Умид қиламизки¸ бу амалиëт тез орада бошланиб¸ шаҳар тозаланади. Ҳозирча шаҳар қўлга олинган бўлишига қарамай¸ ҳукумат кучлари унинг ичига кирмагани боис¸ Канигурамда қанча жанггари борлиги ва уларнинг қаршилик қудрати қандай экани борасида гапиришга бироз эрта.

Озодлик: Айтилишича¸ Канигурам шаҳри ўзбек жангариларининг асосий қароргоҳи ҳисобланади. Покистон ҳукумат қўшинлари ҳозир бу шаҳарда ким билан жанг қилмоқда?

Генерал Атхар Аббос: Бу гапда жон бор. Ҳақиқатан ҳам мазкур ҳудудда хорижлик ўзбек жанггарилари бор ва Канигурам уларнинг қароргоҳи ҳисобланар эди. Бугун бу шаҳар қўлга олинди ва унинг ичида кимлар борлигию нималар бўлаëтганини энди кўрамиз.

Озодлик: Канигурамда ҳозирда қанча ўзбек жанггариси бўлиши мумкин? Айрим манбалар шаҳарда 1000 га яқин ўзбек бор¸ деган хабарни тарқатмоқда. Сиз бу рақамни тасдиқлай оласизми?

Генерал Атхар Аббос: Бу рақам тўғри ва шаҳарда бизнинг ҳисобимизга кўра¸ 1000 дан ошиқ ўзбек жанггариси бор.

Озодлик: Ҳозир Канигурамдаги ўзбек жанггарилари олдида ҳукумат қўшинларига қарши жанг қилишдан бошқа яна қандай имкон бор? Ҳукумат қўшинлари амалиëтларни қандай давом эттириш режасида?

Генерал Атхар Аббос: Айни дамларда операцияларимизнинг бош мақсади шаҳар ичкарисига киришдир. Мен ҳарбий амалиëтларимиз режасини матбуотга ошкор қила олмайман. Маълумотларга кўра¸ ўзбек жанггариларининг кўпи Канигурамга қарши амалга оширилган ҳаво ҳужумлари чоғида ўлдирилган. Умумиятла бу ҳудуд уларнинг қароргоҳи бўлгани боис¸ тирик қолганлари қаршиликни давом эттиради.Аммо ҳукумат кучлари уларни аксар жабҳаларда мағлуб қилмоқда. Ҳозир биз шаҳар яқинидамиз ва шу боис шаҳарни жанггарилардан тозалаш жараëнининг қандай бўлишини бундан буëғига кўрамиз.

Озодлик: Ўзбек жанггариларининг ҳукумат амалиëтларидан омон қолиш имкони борми?

Генерал Атхар Аббос: Бу ҳақда ҳозирги дақиқаларда фақат тахминий гап айтиш мумкин¸ холос. Яна қайтараман¸ аввал шаҳар ичкарисига кирайлик¸ қанча ўзбек жанггарисининг ўлганини билайлик¸ бу саволга кейин жавоб топиш мумкин бўлар.

Озодлик: Ҳозиргача ҳукумат қўшинларининг Вазиристонда олиб бораëтган амалиëтлари натижасида қанча жанггари ўлдирилганини айта оласизми?

Генерал Атхар Аббос: Ҳа¸ улардан кўпи ўлдирилди.Аммо ҳозирча бунинг аниқ рақами менда йўқ. Зотан бу ҳудуд жанггарилар назоратида бўлиб клеган ва ҳозирда ҳам умумиятла улар қўлида қолмоқда.

Озодлик билан суҳбат давомида Покистон армияси генерали Канигурамда ўзбек жанггарилари баробарида уларнинг аëл ва болалари ҳам борлигини эътироф эта туриб¸ ҳукумат қўшинлари шаҳарни тозалаш жараëнида тинч аҳоли ичидаги талофатлар олдини олишга имкон қадар ҳаракат қилажагини таъкидлади.

Айни суҳбат давомида генерал Аббос¸ яна бир бор Вазиристондаги ўзбек жанггарилари етакчиси¸ Ўзбекистон исломий ҳаракати раҳбари Тоҳир Йўлдошнинг минтақада амалга оширилган ҳаво ҳужумлари оқибатида ўлганига оид ишончли маълумот борлигини тасдиқлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG