Линклар

Freedom House ЕИни танқид қилди


Қароргоҳи Нью Йоркда жойлашган Freedom House - Озодлик уйи ташкилоти ЕИнинг Ўзбекистонга нисбатан санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини кескин танқид қилди.

- ЕИнинг бу қарори Брюсселнинг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари масаласига бефарқлигини намойиш қилди,дейилади ташкилотнинг пайшанба куни ёйинланган баёнотида.

Озодлик уйи шунингдек, ЕИни Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишини қоралашда қатъий туришга чақирди.

- ЕИнинг санкцияларни тугатиш тўғрисидаги қарори қўпол хатодир. Ўзбекистон ҳукумати шу пайтгача мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилай олмади, аксинча, ҳуқуқ фаоллари, журналистлар ва сиёсий диссидентларга қарши репрессия давом эттирилди. ЕИ эса Ўзбекистон бу соҳаларда муваффақиятга эришди, дея бонг урмоқда, дейилади ташкилот баёнотида.

27 октябр куни ЕИ Ташқи алоқалар кенгаши 2005 йил май ойида Андижонда содир бўлган қонли воқеалардан сўнг Ўзбекистонга нисбатан жазо чораси сифатида жорий қилинган санкцияларнинг сўнгги қисми - қурол-яроғ эмбаргосини ҳам бекор қилди.
XS
SM
MD
LG