Линклар

logo-print

Клинтон хоним ҳамкорликни кучайтирмоқчи


Клинтон хоним ўз сафари давомида¸ покистонликларнинг АҚШ га нисбатан ишончсизлигини камайтиришга уринмоқда.

Клинтон хоним ўз сафари давомида¸ покистонликларнинг АҚШ га нисбатан ишончсизлигини камайтиришга уринмоқда.

Покистон сафарини давом эттираëтган АҚШ Давлат котиби АҚШ нинг экстремизмга қарши Исломобод олиб бораëтган курашни қувватлашини таъкидлади.

29 октябр куни Покистон шарқидаги Лаҳор шаҳрига келган Ҳиллари Клинтон дастури жуда тиғиз бўлди.

АҚШ дипломатлари раҳбари шаҳардаги тарихий масжид ва зиëратгоҳларга бориш баробарида Вашингтон билан ҳамкорлик истиқболидан кўп ҳам мамнун бўлмаган маҳаллий университет талабалари¸ шунингдек маҳаллий расмийлар ва мухолифат етакчиси Навоз Шариф билан учрашувлар ўтказди.

Покистон талабалари билан Лаҳордаги учрашув шимол-ғарбий Пешавор шаҳрида амалга оширилган йирик террор ҳужумининг эртасига бўлиб ўтди. 110 одам ҳаëтига зомин бўлган мазкур террор хуружи муносабати билан Клинтон хоним Исломобод ҳукуматининг экстремизмга қарши олиб бораëтган мураккаб кураши Вашингтон томонидан қадрланишини такрорлади.

- Бугун бундай террор ҳужумлари сизнинг тупроғингизда рўй бераëтган бўлса-да¸ бу ëлғиз сизнинг курашингиз эмас. Бу экстремистлар нафақат биз учун қадрли бўлган¸ балки сиз ва қолган инсоният учун ҳам қадрли нарсаларнинг барини барбод қилиш ниятидалар. Бугун бу курашнинг олд жабҳасида сиз турибсиз¸ аммо биз сиз билан ëнма-ëнмиз¸ деди Лаҳор талабалари билан учрашувда АҚШ Давлат котиби Клинтон.

Айни кунларда Покистон армияси Афғонистон билан чегарадош Жанубий Вазиристон вилоятида Ал-Қоида ва Толибон ҳаракатига алоқадор жанггари гуруҳларга қарши ҳужумларни давом эттирмоқда.

АҚШ босими ва бевосита ҳарбий иштирокида амалга оғирилаëтган бу амалиëтлар эса Покистонда Америкага қарши кайфиятларни кучайтирмай қолмаяпти.

Қолаверса¸ яқинда АҚШ ҳукумати келаси беш йил ичида Покистонга 7¸5 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш ҳақдаги Керри-Луган қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ёрдамнинг айрим шартлари Покистон суверенлигига салбий таъсир этиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар¸ кузатувчиларга кўра¸ аксил-Америка кайфиятини кучайтираëтган яна бир омилдир.

Вашингтондаги Брукингс институтининг Жанубий Осиё бўйича таҳлилчиси Стефен Коҳен фикрича, АҚШ билан ҳамкорлик масаласида Покистон жамиятида чуқур бўлиниш ҳосил бўлган.

- Жуда кўп покистонлик АҚШ билан муносабатлар¸ хусусан Керри-Лугар ташаббуси билан қабул қилинган Покистонга ёрдам кўрсатиш қонун лойиҳасининг шартларидан норози. Аксар покистонликлар мамлакат ноилож вазиятда экани, Керри-Лугар ёрдами лойиҳаси ва АҚШнинг қўллаб-қувватлаши Покистон учун жуда муҳим эканини яхши тушунади. Ҳеч ким бировнинг ёрдамига муҳтож бўлиб қолишни хоҳламайди¸ албатта. Аммо уларда бошқа чора йўқ. Шу боис, менимча, бундай қарамлик истиқболи ҳам Покистондаги аксил-Америка кайфиятларини кучайтираётган бўлиши мумкин, дейди америкалик таҳлилчи.

Коҳен фикрича, АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрукнинг ҳозирга қадар бу борада сезиларли муваффақиятга эриша олмагани Ҳиллари Клинтон дуч келадиган муаммоларни янада мураккаблаштириши мумкин.

Таҳлилчилар фикрича¸ Покистон ва АҚШ ўратсидаги муносабатлардаги дарз¸ тўғрироғи ишончсизликка¸ ҳатто Клинтон хоним сафари муваффақиятли якун топган тақдирда ҳам¸ уч кунлик сўзлашувлар давомида барҳам беришнинг имкони йўқ.
XS
SM
MD
LG