Линклар

АҚШ иқтисоди оёққа тура бошлади


АҚШда эълон қилинган ҳисоботга кўра, мамлакат иқтисоди июл-сентябр ойлари давомида 3.5 фоизга ўсган.

Сўнги бир йил давомида бу АҚШ иқтисодида кузатилаётган биринчи ижобий ҳолатдир.

Бугун эълон қилинган ҳисобот АҚШнинг 1930йилдан буён мамлакатда рўй берган энг ёмон рецессиядан чиқа бошлагани ҳамда иқтисоднинг аста-секин ўзига кела бошлаганини англатади.

Иқтисодчиларга кўра, ҳукуматнинг фуқароларга турар жой ва машина сотиб олишга кўмаклашгани иқтисоднинг оёққа тура бошлашига катта ҳисса қўшган.

Бироқ иқтисодчилар ишсизлик кўрсаткичи рекорд даражада қолаётган бир пайтда, иқтисоднинг рецессиядан чиқиш жараёни секин кечишидан огоҳлантирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG