Линклар

Бан Ки Мун БМТ ходимлари хавфсизлигидан ташвишда


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун БМТнинг Афғонистондаги ходимлари хавфсизлигини таъминлаш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлиги тўғрисида баёнот берди.

Унинг фикрича, хавфсизлик хизматлари, айниқса, 7 ноябрга белгиланган Афғонистон президенти сайлови арафасида БМТ ходимларини қўриқлашни кучайтиришлари керак.

- БМТ гуманитар масалалар билан шуғулланади. Биз Афғонистонга афғон халқига ёрдам бериш учун борганмиз. Бироқ миссиямиз хавфсизликда эмас. Биз Афғонистон ҳукумати ва халқаро ҳамжамиятнинг ҳимояси кўпроқ бўлишига муҳтожмиз,-деди Бан Ки Мун.

Куни кеча Кобулдаги БМТ ходимлари яшаб турган меҳмонхонага жангарилар ҳужум қилиб, мазкур ташкилотнинг 5 ходимини отиб ўлдирган эди.

Бан Ки Мунга кўра, бу йил дунё бўйлаб, асосан Афғонистон ва Покистонда БМТнинг 27 ходими ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG