Линклар

Мусулмонларни қирғин қилганлар қўлга олинди


Боснияда 1995 йилги уруш пайтида Сребреницада мусулмонларни оммавий қирғин қилишда иштирок этганликда гумон қилинаётган уч киши қўлга олинди.

Босния маъмурларидан олинган маълумотга қараганда, қўлга олинганлар босниялик сербларнинг полициясида хизмат қилган.

Уларнинг уйларида тинтув ўтказилди.

1995 йил июлида босниялик серблар мусулмонлар яшайдиган Сребреницани босиб олиб 8 минг эркак ва ўғил болани ўлдирган эди.
XS
SM
MD
LG