Линклар

logo-print

АҚШда иқтисодий ўсиш кузатилди


АҚШ президенти Барак Обаманинг айтишича, Америка иқтисодиётининг ривожи тўғрисидаги янги маълумотлар иқтисодий рецессия чекина бошлаганини тасдиқламоқда.

Пайшанба куни АҚШ савдо вазирлиги мамлакат иқтисодиёти жорий йилнинг 3-чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 фоизга ўсгани тўғрисида хабар қилган эди.

Шу муносабат билан президент Обама бундай деди:

- Биз иқтисодиётни Буюк депрессия давридан буён илк бор бундай узоққа чўзилган чуқур инқироздан олиб чиқиб, қайта тиклашимиз учун ҳали кўп йўл босишимиз кераклигини биламан. Сўнгги маълумотлар сезиларли ўсиш юз берганидан дарак бериб турган бўлса-да, иқтисодиётимизни нафақат ички ялпи маҳсулот ўсиши билан, балки янги иш ўринлари яратилаётгани, одамларларнинг турли тўловларни қанчалик осон амалга ошираётгани, тадбиркорларимизнинг ишлари қанчалик юришаётгани билан ўлчашимиз керак.
XS
SM
MD
LG