Линклар

Туркманистонда эколог қамалди


Россия ва Туркманистон фуқароси эколог Андрей Затока Туркманистонда бир ўткинчини калтаклаганликда айбдор, деб топилиб 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Хабарларга қараганда, суд жараёни бир куннинг ичида бошланиб, ниҳоясига етган.

Жазога маҳкум этилганнинг фикрича, унинг устидан жиноят иши туркманистонлик диссидентлар билан мулоқот қилгани учун хавфсизлик хизматлари томонидан уюштирилган.

Эколог Андрей Затока Тошҳовуз шаҳри бозорида 20 октябрь куни қўлга олинган эди.

Туркманистон хавфсизлик хизмати бир неча йил олдин Затокани ғайриқонуний қурол сақлаганликда ҳамда илон заҳрини ғайриқонуний йиққанликда айблаган эди. Ўшанда суд унга шартли жазо тайинлаганди.
XS
SM
MD
LG