Линклар

АҚШда махсус хизматлар назоратга олинди


АҚШ президенти Барак Обама мамлакат махсус хизматларининг қонунга риоя қилишини назорат қилувчи органнинг ваколатларини қайта тиклади.

Мустақил орган бўлган мазкур тузилма фаолиятини кучайтириш учун президент Обама унга икки собиқ сенатор: республикачи Чак Хейгел ва демократ Дэвид Боренларни раис қилиб тайинлади.

Махсус хизматларнинг қонунга риоя қилишини назорат қилувчи бу махсус орган 1976 йили, махсус хизматлар ходимлари томонидан кўплаб қонунбузарликларга йўл қўйилган даврда тузилган эди.

Ўтган йили Жорж Буш маъмурияти бу тузилма фаолиятини чеклаб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG