Линклар

Бакиев ўғлини сармоялар тепасига қўйди


Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев ўз ўғли Максим Бакиевни мамлакатда янги ташкил қилинган Тараққиёт, сармоя ва инновация агентлигига раҳбар этиб тайинлади.

32 яшар Максим Бакиев агентлик раҳбари сифатида мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий лойиҳалар ва инвестициялар билан боғлиқ масалаларга масъул бўлади.

Яқинда Бакиев мамлакатда кенг кўламли сиёсий ислоҳотлар амалга оширилишини эълон қилди.

Махолифат эса президентни ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашга уринаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG