Линклар

Эрон АЭХА таклифига кўнмаган кўринади


Ғарб оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Эрон Атом энергияси халқаро агентлиги томонидан тақдим қилинган келишувнинг асосий шартларини инкор қилган.

Пайшанба куни Эрон томони Венада БМТ агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадейга ўз ядровий дастури юзасидан қилинган таклифларга расман жавоб қайтарди.

Ҳозирча ҳар иккала томон ушбу жавоб мазмунини ошкор қилмадилар.

Ғарб агентликлари эса ўз исмини ошкор қилишни истамаган АҚШ ва ЕИ дипломатларининг “Эрон келишувнинг асосий шартларини инкор қилган”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Атом энергияси халқаро агентлиги томонидан тақдим қилинган келишувга мувофиқ Эрон ўзининг кам тўйинтирилган уранини учинчи давлатда ёнилғига қайта айлантиради.

Айни пайтда Эрон агентликлари расмий Теҳроннинг ўз уранини бирданига эмас, балки бир неча босқичда учинчи давлатга юбориш истагида эканини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG