Линклар

Брюсселда ЕИ саммити давом этмоқда


Брюссел саммитига йиғилган ЕИ етакчилари иқлим ўзгаришига қарши курашда камбағал давлатларга ёрдам бериш борасида юзага чиққан келишмовчиликларни бартараф этишга уринмоқда.

Муҳокамага этилаётган лойиҳага кўра, иқлим ўзгаришига қарши кураш дастури учун ЕИнинг шарқий давлатлари иттифоқнинг бой давлатларига қараганда камроқ маблағ ажратади.

ЕИ етакчилари глобал иқлим ўзгариши мавзуида декабр ойида Копенгаген шаҳрида ўтказиладиган учрашув арафасида мазкур лойиҳани қабул қилишга умид билдирмоқдалар.

Пайшанба куни эса Брюссел саммити иштирокчилари Чехиянинг ЕИни ислоҳ қилишни назарда тутган Лиссабон шартномасини қабул қилишига йўл очиб берадиган келишув лойиҳасини маъқулладилар.

-Тан олиш лозим биз жудаям муҳим келишувга эришдик. Лиссабон шартномасини мен марафонга ўхшатаман. Бироқ бу тўсиқлардан ошиб югуриш марафонидир. Ишончим комил бугун биз сўнги сиёсий тўсиқни бартараф этдик, деди Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррузо.

Айни пайтда ЕИга аъзо 27 давлат орасида Лиссабон шартномасини имзоламаган мамлакат биргина Чехия республикаси бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG