Линклар

Интернетни катта ислоҳот кутмоқда


Интернетни назорат қилувчи халқаро ташкилот интернет сайтлар адресини нафақат лотин алифбосида, балки кирилл, араб, иероглиф ёки бошқа ҳарфларда рўйхатга олишга келишиб олди.

Бу ҳақдаги қарор интернетни назорат қилувчи ICANN ташкилотининг Сеулда бўлиб ўтган учрашуви чоғида қабул қилинди. Ушбу қарорни келаси йилдан бошлаб ҳаётга тадбиқ этиш режаланган.

Бу интернет қоидаларига тааллуқли сўнгги 40 йил ичида қабул қилинаётган йирик қарорлардан биридир. Ҳозирга қадар интернет сайтлар адресини биргина лотин ҳарфларида рўйхатга олиш мумкин¸ холос.
XS
SM
MD
LG