Линклар

БМТ қўмитаси Россияни танқид қилди


- Россияда ҳукумат сиёсатига қарши чиқаётган журналистлар, ҳуқуқ фаоллари, маҳбуслар ва оддий фуқароларни ҳимоя қилиш талаб даражасида эмас, дейилади БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси ҳисоботида.

Қўмита экспертлари томонидан тақдим қилинган ҳисоботда, шунингдек, Россияда қайд этилаётган қотилликлар ҳамда журналистлар ва ҳуқуқ фаолларининг сиёсий мотивлар билан таъқиб этилиши тилга олинган.

Мамлакатда миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар кўлами ошиб бораётганидан ташвиш билдирган БМТ экспертлари
Россия ҳукуматини бу каби жиноятлар олдини олишга чақирдилар.

Бундан ташқари БМТ қўмитаси Россиянинг Кавказ минтақасидаги инсон ҳуқуқлари вазиятини кескин танқид қилди.
XS
SM
MD
LG