Линклар

logo-print

Украинада чўчқа гриппи авж олмоқда


Чўчқа гриппи муносабати билан Украинанинг камида тўққизта вилоятида карантин эълон қилинди.

Бу вилоятларда болалар боғчалари, мактаблар ва олий ўқув юртлари ёпилди.

Сўнги маълумотларга кўра, Украина ғарбида октябр ойи ўрталаридан буён жами 30 киши нобуд бўлган ва ҳозиргача бир шахснинг чўчқа гриппи номини олган H1N1 вирусидан ҳалок бўлгани аниқланган.

Бироқ мутахассислар фикрича, қолган фуқароларнинг ўлимига ҳам чўчқа гриппи сабабчи бўлиши мумкин.

Айни пайтда Киевда фавқулодда мажлис ўтказган Бош вазир Юлия Тимошенко ҳукумат вирус тарқалишини олдини олиш борасида барча имкониятларни ишга солиши ва карантин ҳолати бутун мамлакат бўйлаб жорий этилиши мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG