Линклар

logo-print

Клинтон Покистондан Яқин Шарққа йўл олди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Покистон сафарини ниҳоясига етказди.

Уч кунлик сафар давомида Ҳиллари Клинтон Покистон ҳукумати раҳбарлари, маҳаллий қабилалар етакчилари, ҳуқуқ фаоллари ва давлат арбоблари билан учрашди.

Покистондан Абу Дабига жўнаб кетган АҚШ Давлат котиби кейинчалик Исроилга боришни режалаган. Бу ерда Клинтон Исроил ва Фаластин етакчилари билан учрашувлар ўтказади.

Пайшанба куни журналистлар билан суҳбатда Ҳиллари Клинтон Покистон ҳукуматининг Ал-Қоида етакчилари қаерда беркинаётганини шу пайтгача билмаслигига ишониш қийин эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG