Линклар

logo-print

КХШТ номақбул сайтларни фош қилди


КХШТга аъзо давлатлар хавфсизлик кучлари экстремистик руҳдаги, жумладан, худкушларни ёллаш билан шуғулланган ўнлаб интернет сайтларини фош қилди.

КХШТ Бош котиби Николай Бордюжанинг айтишича, ташкилотга аъзо олти давлат хавфсизлик кучлари томонидан биргаликда ўтказилган махсус амалиёти чоғида 1700га яқин жиноий ва ўнлаб терроризм йўналишидаги сайтлар аниқланган. Улар орасида худкушларни ёллаш билан шуғулланган сайтлар ҳам бўлган.

Бюрдюжа фикрича, ахборот жабҳасидаги таҳдидларни бартараф этиш ва бу соҳада ҳамкорликни кенгайтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

КХШТ Бош котибига кўра, ҳозирда ахборот технологияларидан нафақат тинчлик мақсадлари учун, балки сиёсий вазиятни издан чиқариш ва иқтисодий зарар етказиш мақсадлари учун ҳам фойдаланилмоқда.
XS
SM
MD
LG