Линклар

logo-print

Брюссел саммитида кўмак дастури қабул қилинди


ЕИ етакчилари Брюссел саммитида иттифоқнинг камбағал давлатларига иқлим ўзгаришига қарши курашишга ёрдам бериш ва бу мақсадлар учун йилига 50 миллион евро ажратишга келишиб олдилар.

Бироқ ЕИ давлатларининг ушбу дастур учун қанчадан маблағ ажратиши ҳозирча ошкор қилинмади.

ЕИ 2020 йилга қадар атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар эмиссиясини 20 фоизга қисқартиришни ўз зиммасига олган эди.

Бугунги саммитда, шунингдек, ЕИ президентлигига номзодлар масаласи ҳам муҳокама қилинди.

ЕИни ислоҳ қилишни назарда тутган Лиссабон шартномасини кучга киргач, ушбу лавозим жорий этилади.
XS
SM
MD
LG