Линклар

logo-print

Украина: чўчқа гриппи тарқалишда давом этмоқда


Украинада ўта хафвли H1N1 вирусидан нобуд бўлганлар сони 34 кишига етди.

Украина Соғлиқни сақлаш вазири Василий Князевич чўчқа гриппи номини олган ушбу вирусдан ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган икки бола борлигини ҳам айтди.. Шунингдек, вазирга кўра, қарийиб 80 минг кишида чўчқа гриппи аломатлари аниқланган.

Украина Соғлиқни сақлаш вазирининг билдиришича, вирус эндиликда мамлакатнинг жанубий вилоятларидан марказий вилоятларга кўчмоқда.

Бундан бир оз аввал Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши Бош котиби Раиса Богатирёва ўз давлати ёрдам сўраб халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилишини билдирди.

Жума куни эса чўчқа гриппи муносабати билан Украинанинг камида тўққизта вилоятида карантин ҳолати эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG