Линклар

logo-print

Абдуллоҳ сайловга бойкот эълон қилиши мумкин


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва унинг сайловдаги асосий рақиби собиқ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасидаги музокаралар натижасиз якунланди.

Бу ҳақда Ғарб оммавий ахборот воситалари ўз исмини ошкор қилишни истамаган манбаларга таяниб хабар тарқатди.

Шунингдек, ҳозирча тасдиқланмаган хабарларга кўра, Абдуллоҳ Абдуллоҳ 7 ноябр куни ўтказиладиган президент сайловининг иккинчи даврасига бойкот эълон қилиши мумкин.

Абдуллоҳ Абдуллоҳ президент сайловининг иккинчи давраси арафасида бир қанча талаблар, жумладан, Афғонистон мустақил сайлов комиссияси раиси Азизуллоҳ Лодинни ишдан бўшатиш чақириғи билан чиқди. Бироқ хабарларга кўра, Карзай ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ ушбу масалада ҳеч қандай келишувга эриша олмаган.

БМТ ҳомийлигида тузилган сайлов юзасидан шикоятларни ўрганувчи махсус қўмита 20 август кунги сайловда берилган овозлардан бир миллионга яқинини бекор қилиб, сайловнинг иккинчи даврасини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган.
XS
SM
MD
LG