Линклар

Германияда Берлин девори қулагани хотирланмоқда


Бугун Германияда Берлин девори қулаганининг 20 йиллиги муносабати билан хотира тадбири ўтказилмоқда.

Германия пойтахти Берлинда ўтказиладиган тадбирда собиқ СССР президенти Михаил Горбачёв, АҚШ собиқ президенти катта Жорж Буш ва Германия собиқ канцлери Ҳелмут Кол иштирок этадилар.

Ҳар учала раҳбар Германияни бирлашиш жараёнида катта рол ўйнаган.

Совуқ уруш даврининг рамзи ҳисобланган Берлин девори 1989 йилнинг 9 ноябр куни қулаган эди.

Бугунги тадбирда, шунингдек, Германия канцлери Ангела Меркел ва президент Хорст Келернинг иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG