Линклар

logo-print

БМТ вакили Ироққа боради


БМТнинг махсус вакили Оскар Фернандез Таранко якшанба куни Ироқ пойтахти Бағдодга сафар қилади.

Бу ерда БМТ расмийси Ироқ ҳукумати талаби билан яқинда пойтахтда содир этилган кучли портлашлар юзасидан мустақил текширув ишлари олиб боради.

25 октябр куни Бағдодда ҳукумат бинолари олдида содир этилган иккита портлаш оқибатида 153 киши нобуд бўлди, 500дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди. Ҳудди шундай портлаш август ойида ҳам содир этилган эди.

Расмий Бағдод ўз қўшниси Сурияни мазкур портлашларга алоқадорликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG