Линклар

logo-print

Ғарб дипломати Эронда америкалик маҳбуслар билан учрашди


Швейцариялик дипломат Эрон қамоқхонасида сақланаётган америкалик уч сайёҳ билан учрашди.

Ироқнинг Курдистон минтақасида юрган америкалик уч сайёҳ жорий йилнинг июл ойида ўзлари билмаган ҳолда Эрон ҳудудига ўтиб қолган ва эронлик чегарачилар томонидан ҳибсга олинган эди.

АҚШ Давлат департаментининг Швейцария дипломатига таяниб хабар қилишича, америкалик сайёҳлар ўзларини яхши ҳис қилмоқда.

Яқинда АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эрон ҳукуматини америкаликларни озод этишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG