Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод Ғарбга ишонмайди


Президент Маҳмуд Аҳмадийнажод музокаралар олиб боришда Эрон Ғарб давлатларига ҳануз ишонмаслигини таъкидлаб, Теҳрон ядровий дастури юзасидан икки томон ўртасида олиб борилаётган сўзлашувларнинг давом эттирилишига умид билдирди.

-Ғарб давлатлари Эрон миллатини хурмат қилмоғи ва биз билан виждонан ҳамкорлик қилиши лозим,-дея қўшимча қилди Аҳмадийнажод

Эрон раҳбарининг ушбу баёнотидан бир кун аввал ЕИ етакчилари расмий Теҳронни БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлиги томонидан тақдим қилинган келишув шартларини қабул қилишга чақирди.

Ғарб оммавий ахборот воситаларига кўра, Эрон томони мазкур келишувнинг асосий шартларини инкор қилган.

Атом энергияси халқаро агентлиги тақдим қилган келишувга мувофиқ Эрон ўзининг кам тўйинтирилган уранини учинчи давлатда ёнилғига қайта айлантиради.
XS
SM
MD
LG