Линклар

Сербияда бангфурушлар ушланди


Сербия полицияси мамлакат бўйлаб ўтказилган махсус тадбир давомида ноқонуний наркотиклар савдосида гумон қилинган 500га яқин шахсни қўлга олди.

Сербия ички ишлар вазири Ивица Дачич сўзларига кўра, бугун эрта тонгда бошланган тадбирда икки мингдан зиёд полициячи иштирок этган.

Маълум бўлишича, жами 600та хонадонда тинтув ўтказилган ва рейд давомида наркотиклардан ташқари қурол-аслаҳа, қидирувда бўлган бир қанча машина ва қарийб 1.5 миллион доллар мусодара қилинган.
XS
SM
MD
LG