Линклар

Олти нафар уйғур Гуантанамони тарк қилди


АҚШ ҳукумати Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган уйғур миллатига мансуб маҳбуслардан олти нафарини Тинч океанидаги Палау давлатига кўчирди.

Палау аэропортида Гуантанамо қамоқхонасидан озод қилинган уйғурларни мамлакат президенти Жонсон Торибионг кутиб олди.

АҚШ расмийларига кўра, уйғурлар Афғонистонда қўлга олиниб, қарийиб 7 йил давомида Кубадаги қамоқхонада сақланган.

Хитой ҳукумати АҚШдан уйғур миллатига мансуб маҳбусларнинг барчасини ўз иxтиёрига топширилишини талаб қилган. Бироқ АҚШ уйғурларнинг Хитойда таъқиб этилиши мумкинлигини билдириб, уларни Пекин ихтиёрига топширишдан бош тортган.

Хитой билан дипломатик алоқаларга эга бўлмаган Палау давлати ўз навбатида Гуантанамода сақланаётган 12 нафар уйғурни қабул қилишга розилик берган.

Жорий йилнинг сентябр ойида эса Ирландия ҳукумати АҚШнинг Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган ўзбекистонлик икки маҳбусга бошпана берган эди.
XS
SM
MD
LG