Линклар

Ҳиллари Клинтон Марокашга борди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Яқин Шарқ тинчлик жараёнини муҳокама қилиш мақсадида Марокашга сафар қилди.

Бу ерда Ҳиллари Клинтон “Келажак форуми” анжуманида иштирок этаётган Араб давлатлари етакчилари билан учрашиб, Исроил-Фаластин ўртасидаги тинчлик музокараларини қайта бошлаш масаласини муҳокама қилади.

Марокашга келишдан аввал АҚШ Давлат котиби Абу-Дабида Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Исроилда мамлакат Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан сўзлашувлар ўтказди.

Айни пайтда Яқин Шарқдаги вазият ҳамда Ғарб ва мусулмон давлатлари ўртасида мулоқот ўрнатиш масалалари душанба куни иш бошлайдиган “Келажак форуми” анжуманининг диққат марказида бўлади.
XS
SM
MD
LG