Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:42

Абдуллоҳ сайловда қатнашмайди


Абдуллоҳ Абдуллоҳ сайловдан бош тортганига қарамай, Афғонистонда президентлик сайловининг иккинчи босқичи ўтказилади.
Абдуллоҳ Абдуллоҳ сайловдан бош тортганига қарамай, Афғонистонда президентлик сайловининг иккинчи босқичи ўтказилади.

Афғонистон президентлигига даъвогарлик қилиб келган собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ 7 ноябр кунга белгиланган президент сайловининг иккинчи даврасида қатнашишдан бош тортди.

Кобулда ўтказилган матбуот анжумани чоғида Абдуллоҳ Абдуллоҳ одил сайлов ўтказиш борасида қилган талаблари ҳукумат томонидан бажарилмагани боис шундай қарор қабул қилганини билдирди.

Абдуллоҳ қарорини эълон қилди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00


-Ҳукумат ва Мустақил сайлов комиссиясининг номақбул ҳаракатларига эътироз билдирган ҳолда шуни таъкидламоқчиманки, мен 7 ноябр куни ўтказиладиган сайловда иштирок этмайман, деди Абдуллоҳ Абдуллоҳ.

Собиқ Ташқи ишлар вазири, шунингдек, “ҳозирги шароитда шаффоф ва одил сайлов ўтказишнинг имкони йўқ”, дея таъкидлади.

-Ўз тарафдорларимни 7 ноябр куни ўтказиладиган сайловга бойкот эълон қилишга чақирмайман. Бу сайловда қатнашиш ёки қатнашмасликни фуқароларнинг ўзлари ҳал қилашлари лозим, дея қўшимча қилди Абдуллоҳ Абдуллоҳ.

Айни пайтда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ёрдамчилари Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг сайловда қатнашишдан воз кечганига қарамай, сайловнинг иккинчи давраси белгиланган 7 ноябр куни ўтказилишини маълум қилдилар.

Афғонистонда август ойида ўтказилган президентлик сайловининг биринчи босқичи дастлабки натижаларига кўра, президент Ҳамид Карзай сайловчиларнинг 55 фоиз овозини қозонгани, унинг асосий рақиби, Афғонистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ 28 фоиз овоз тўплагани эълон қилинган эди.

Аммо БМТнинг сайлов шикоятлари бўйича комиссияси икки ой аввал ўтказилган ушбу президентлик сайлови давомида сохтакорликларга йўл қўйилгани важидан 210 та сайлов участкасида Карзай учун берилган юз минглаб овозларни бекор қилган..
XS
SM
MD
LG