Линклар

logo-print

Ироқда сайлов қолдирилиши мумкин


Ироқ Марказий сайлов комиссияси агар келаси кунлар давомида сайлов тўғрисидаги қонун қабул қилинмас экан, январ ойига белгиланган умуммиллий сайловларнинг кечиктирилиши ҳусусида огоҳлантирди.

Бугун Ироқ парламенти сайлов тўғрисидаги қонун муҳокамасини яна бир бор номаълум муддатга қолдирди.

Парламентда чиқиш қилган Марказий сайлов комиссияси раиси Қассим ал-Абоуди ўз идораси январда ўтказиладиган сайлов арафасида бу сайловни қандай ўтказиш борасида, жумладан, "ажратиладиган ўринлар, аёллар ва этник камчилик вакилларига бериладиган квоталар ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлиши шарт", деган фикрни билдирди.

Нефт заҳираларига бой бўлган Киркук вилояти мақоми борасида юзаган чиққан тортишув туфайли Ироқ парламенти сайлов тўғрисидаги қонун масаласида бир қарорга кела олмаяпти.
XS
SM
MD
LG