Линклар

logo-print

Жанубий Вазиристонда амалиëтлар давом этмоқда


Покистон Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший ҳукумат кучлари қиш келмасдан аввал Афғонистон билан чегарадош тоғли минтақаларда ўрнашиб олган толиб жанггариларини тор-мор этишга умид қилаётганини билдирди.

Малайзия сафари чоғида журналистлар билан учрашган Қурайший Жанубий Вазиристон минтақасидаги амалиётлар муваффақиятли давом этаётганини қайд этди.

Айни пайтда Покистон қўшинлари вакили генерал Нодим Аҳмад шу кунгача 250 мингга яқин фуқаро Жанубий Вазиристон ҳудудини тарк қилганини билдирди.

Покистон хавфсизлик кучлари октябр ойи ўрталарида Жанубий Вазиристонда жанггариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни бошлади.

Шанба куни Ассошиэйтид пресс ахборот агентлиги Покистон армиясига таяниб, Жанубий Вазиристонда олиб борилган амалиётлар чоғида жами 297 нафар жангари ўлдирилгани тўғрисида хабар тарқатди.

Мазкур минтақада хорижий, жумладан, ўзбек жангариларнинг фаол экани айтилади.
XS
SM
MD
LG