Линклар

Москва ва Киев ўртасида янги газ жанжали


Россия Бош вазири Владимир Путин Европа иттифоқини Киев билан тўловларга оид келишмовчиликлар юзага чиқаётгани боис Украина орқали амалга ошириладиган газ таъминотида яна узилишлар рўй бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Путин иттифоқнинг жорий раиси Швеция Бош вазири Фредерик Райнфелдтга сим қоқиб, Россия гази учун тўловларга оид Украина расмийлари билан юзага чиққан муаммолардан огоҳлантирди.

Жорий йил январида Киев ва Москва ўртасида тўловларга оид юзага келган баҳслар шарқий ва ғарбий Европадаги қатор мамлакатларга газ таъминотининг тўхташига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG