Линклар

logo-print

Ироқда янги зўравонликлар рўй берди


Ироқ расмийларига кўра, якшанба куни мамлакат бўйлаб амалга оширилган зўравонликларда ўндан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Бобил вилоятининг асосан шиалар яшайдиган Муссайиб шаҳрида амалга оширилган портлашда беш киши ҳалок бўлиб, 37 кишининг жароҳатлангани айтилмоқда.

Маҳаллий полиция вакиллари Рамади шаҳрида машинага ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида икки киши нобуд бўлиб, тўрт одамнинг жароҳатланганини маълум қилди.

Шиалар яшайдиган Карбалода автобусга ёпиштирилган магнит бомбасининг портлаши бир аёлни ўлдириб, 12 кишини жароҳатлади.
Шимолдаги Мосул шаҳрида эса икки ҳукумат хизматчиси отиб кетилди.
XS
SM
MD
LG