Линклар

logo-print

Ироқда сайловлар қолдирилиши мумкин


Ироқ сайлов комиссияси сайловга оид янги қонун яқин кунлар ичида қабул қилинмаса, январ ойига белгиланган сайловлар қолдирилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Сайлов комиссияси раҳбари Қосим Ал-Абудий бу ҳақда парламент янги қонунни овозга қўйишни қолдирганидан кейин маълум қилди.

У сайлов 16 январ куни ўтказиладиган бўлса, комиссия ҳеч бўлмаганда янги тизимнинг қандай ишлатилиши, парламент ва маҳаллий кенгашлардаги ўринлар сони, аёллар ва миллий озчиликлар учун квота қанча бўлиши билиши лозим деди.

Парламент Ироқ шимолидаги нефтга бой ва аҳолиси турли миллат вакилларидан иборат Киркук вилоятининг мақоми борасида келиша олмаётгани боис, янги қонунни овозга қўйишни пайсалга солиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG